Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин ҳозирги сийрат ҳақида ёзувчилар аксинча, ҳодисаларнинг ровийларини зикр қилмасдан келтиришади. Шунинг учун уларнинг китобларига сийрат манбаси сифатида таяниб бўлмайди. Лекин ёзувчи ўзининг китобида ривоят қилинган хабарни ёзаётган пайтда сийрат хабарларини таҳқиқ қилиб текширган бўлса, унинг китобига таяниш мумкин. Акс ҳолда унинг фикри далил келтирилмайди, балки у зикр этган ҳодисада ривоят қилинган сийрат китобларига, ёхуд ҳадис китобларига мурожаат қилинади. Чунки Набийнинг хабарлари Суннат саналиб, саҳиҳ бўлсагина олинади.


Тарихчиларнинг сийратга муносабатлари билан бирга бу нарсанинг иккинчи жиҳати ҳам бор. Бу мусулмонларнинг бир-бирлари билан, мусулмонларнинг бошқа умматлар билан урушлари ва бу урушлардаги футуҳотлар ва воқеалар тарихидир. Тарихчилардан бир жамоат машҳур бўлиб, уларнинг аввалида ҳижрий 180 йили вафот этган Абу Маҳнаф Лут ибн Яҳё ибн Саид ибн Маҳнаф ибн Салим ал-Аздий туради. У ёзган энг машҳур асарлардан «Шом фатҳлари» ва «Ироқ фатҳлари», «Жамал», «Сиффийн», «Ҳусайннинг ўлдирилиши» каби китобларидир. Кўринишича ҳамма китоблар битта масалани шарҳлаган. Унинг саҳиҳ китобларидан фақат ибн Жарир Табарий ўзининг тарихида нақл қилган китоби қолган холос. Лекин бу китобини кўпгина муҳаддислар қоралаб, Абу Маҳнаф мажҳул жамоатдан ривоят қилган дейишган. Яна машҳур тарихчилардан бири Мадоинийдир. У Алий ибн Муҳаммад Мадоиний бўлиб, ҳижрий 225 йилда вафот этган ва жуда кўп китоблар ёзган. У Расулуллоҳ с.а.в. хабарлари, Қурайш хабарлари, аёллар ва халифалар хабарлари ҳақида китоб ёзган. Мадоинийни Саълаб ан-Наҳвий сифатлаб, шундай деган: «Кимки жоҳилият хабарларини хоҳласа, Абий Убайданинг китобларини ўқисин. Агар Ислом хабарларини хоҳласа, Мадоинийнинг китобларини ўқисин». Муҳаддислар уни қоралашмаган. Мадоиний ҳақида муҳаддисларнинг машҳур танқидчиси Яҳё ибн Маин «у ишончли» деган. Дарҳақиқат, сийрат оғзаки тузилгани каби тарих ҳам оғзаки бошланди. Кейин бу ҳодисаларни кўриб иштирок этган авлод ривоят қила бошлади ва уни ўзидан кейинги авлодга етказди. Сўнг ҳодисаларни ёзиш бошланди. Тарихчилар сийратда хабарларни баён этиш жиҳатидан қандай йўл тутишган бўлса, исломий тарихда ҳам шундай иш қилишди. Шунинг учун Табарий каби қадимги тарих қитобларининг воқеаси фалон кишидан, фалончи эса фалондан ривоят қилганини кўрасиз. Кўпинча тарих китоблари воқеани бир неча усулда баён этади. Чунки тарихчиларнинг тарих ёзишдаги тариқатлари фақат ривоят усулидир.


Шунингдек, аввалги асрлардан мусулмонларда кўзга ташланган иккинчи жиҳат ҳам бор. Бу форс, рум ва бошқа умматлар ҳамда яҳуд ва насоролар каби ўзга дин эгаларининг тарихидир. Лекин бу тарихлар сийрат ва исломий воқеалар тарихига нисбатан кам тадқиқ этилган. Бунинг боиси шуки, тарихчилар бу тарихни ривоят қилувчи бошқа уммат аҳлларига таянишарди. Зеро, тарихнинг бу қисми ривоятчиларнинг даври узоқлиги ва нақлдаги тадқиқнинг камлиги сабабли афсоналарга тўлиб кетган. Чунки ҳар бир уммат ўз хабарларига қўшиб бораверарди.

 

233-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260